Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (33-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (33-ҳафта)

33 ҳафтада ўтган ҳафтадагидек кескин ўзгариш бўлмаган бўлсада, янги смартфонлар тақдим этилиши сабабли яна учта смартфон топ ўнталикка киришга муваффақ бўлди.

Xiaomi Mi Mix 4 ўтган ҳафтадаги ўзининг биринчи поғонасини сақлаб қолди. Иккинчи ва учинчи ўринларга эса янги тақдим этилган ҳамёнбоп Redmi 10 ҳамда Google Pixel 5a смартфонлари жойлашди.

Redmi Note 10 Pro ҳали ҳам рейтингда мавжуд. Бу ҳафта ҳам смартфон тўртинчи ўринни қайд этди. Samsung компаниясининг Galaxy Z Fold3 ҳамда Z Flip3 букламафонлари рейтингда пастлаб, бешинчи ва олтинчи ўринларни банд этишди.

Poco X3 Pro смартфони ҳам ўзининг ўтган ҳафтадаги еттинчи ўринини сақлаб қолди. Рейтингга кирган учинчи янги iQOO 8 Pro смартфони эса саккизинчи поғонани қайд этган бўлса, Redmi Note 10 тўққизинчи ўринга жойлашди.

Топ ўнликни эса Galaxy S21 Ultra якунлаб берган.

Рейтингдан Honor Magic3 Pro+, Mi Pad 5 Pro, OnePlus Nord 2 5G смартфонлари тарк этишди.

Xiaomi Mi Mix 4
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Redmi 10
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Google Pixel 5a
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Samsung Galaxy Z Fold3 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Samsung Galaxy Z Flip3 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

vivo iQOO 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (32-ҳафта)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!