Canalys: Ғарбий Европанинг шахсий компьютерлар бозори 2021 йилнинг иккинчи чорагида 3 фоизга ўсди

Canalys: Ғарбий Европанинг шахсий компьютерлар бозори 2021 йилнинг иккинчи чорагида 3 фоизга ўсди

Canalys'нинг сўнгги ҳисоботида Ғарбий Европа Иттифоқи мамлакатларида технологияга талаб юқори бўлишига қарамай, шахсий компьютерлар савдоси ўсиши секинлашгани кўрсатилган.

ЎҚИНГ: Canalys: Иккинчи чоракда глобал компьютер бозори 13% га ўсди. Қайси компаниялар етакчи бўлди?

2021 йилнинг иккинчи чорагидаги компьютерлар савдоси атиги 3 фоизга ошди. Таққослаш учун, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 39 фозини ташкил қилган эди. Савдонинг атиги 3 фоизга ошганига компьютер қисмларини етишмаслиги сабаб бўлган.

Ғарбий Европада 2021 йилнинг иккинчи чорагида компьютерлар сотуви 15 миллион донага етди, уларнинг 4.1 миллион Lenovo қурилмалари бўлиб, бозор улушининг 27 фоизини ташкил қилади. HP 3,7 миллион дона компьютер сотиб, 24 фоизлик улуш билан иккинчи, Dell 14 фоиз, Acer 10 фоиз, Apple 9 фоиз бозор улушини ташкил қилди.

Canalys'нинг таъкидлашича, Lenovo сўнгги уч чоракда Ғарбий Европа Иттифоқида сотувлар бўйича етакчи ўринни эгаллаб турибди. Lenovo ўз рақобатчиларига нисбатан қурилмаларни тезроқ етказиб берган. Бозорда аввал етакчи бўлган HP компаниясининг савдолари унчалик юришмади.

Планшетлар масофавий ишлаш ва ўқиш учун шахсий компьютерларга арзонроқ альтернатив бўлиб, техник талаблари минимал бўлган ушбу қурилмалар асосан талабалар орасида оммабоп ҳисобланади. Умумий планшет етказиб бериш ҳажми эса 18 фоизга ўсиб, улардан 7,9 миллион дона сотилган.

2021 йил иккинчи чораги учун планшетларни етказиб бериш борасида Apple ва Lenovo компаниялари фаол бўлишди. Уларнинг ҳар бирининг бозор улуши 36 фоиз ва 20 фоизни ташкил қилди. Apple M1 билан ишлайдиган iPad Pro'ни сотувга чиқаргандан сўнг, уларнинг савдоси кескин ошди. Apple планшетларини етказиб бериш ҳажми 73 фоизга ошди. Lenovo компаниясининг планшетлар савдо ҳажми эса 87 фоизга ўсди.

Айни пайтда, Samsung, Huawei ва Amazon компанияларнинг планшетлар етказиб бериш ҳажми камайган.

ЎҚИНГ: Canalys компьютер ва планшетларнинг биринчи чоракдаги сотувлари ҳақида маълумот берди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!