Android учун очиқ кодли энг яхши 10 та илова

Android учун очиқ кодли энг яхши 10 та илова

Очиқ коднинг афзалликлари талайгина. Очиқ код мослашувчан стандарт бўлиб, бундай очиқ манбали илова ва дастурлар такомиллашувига фойдаланувчилар ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Android барча замонларнинг энг оммабоп ва энг қудратли очиқ кодли лойиҳаларидан бири саналади. Смартфони ишлашини таъминлаб турган кодларни кўришни хоҳлаганлар буни қийинчиликсиз амалга оширишлари мумкин. Сабаби Android учун мўлжалланган кўплаб очиқ кодли дастурлар мавжуд.

ЎҚИНГ: Компьютер ва смартфонлар учун энг яхши 11 та текин VPN иловаси

Қуйида мана шундай иловаларнинг 10 та энг яхшиси билан танишамиз.

1. Firefox
2. FreeOTP Authenticator
3. Lawnchair Launcher
4. Nextcloud
5. Open Camera
6. OsmAnd
7. Phonograph
8. QKSMS
9. Simple Mobile Tools
10. VLC

1. Firefox Browser

Нархи: текин

Firefox ҳозирда мавжуд энг оммабоп очиқ кодли лойиҳалардан бири ҳисобланади. Оммабоп браузернинг десктоп талқини ҳам бор, албатта. Браузер барча асосий функциялар, жумладан, платформалараро синхронлаш, махфий режим, қўшимча кенгайтмалар, хатчўплар ва шу.к. га эга. 2018 йилда Firefox тубдан ислоҳ қилиниб, самаралироқ ва тезкор браузинг амалиётини тақдим эта бошлади.

Юклаш

2. FreeOTP Authenticator

Нархи: текин

FreeOTP икки босқичли аутентификация иловаси ҳисобланади. Дастур худди Google Authenticator ёки Microsoft Authenticator каби ишлайди. Илова TOTP ва HOTO протоколларини қўллаб-қувватлайди ва мазкур протоколларни қўллаб-қувватловчи барча веб-сайтларда ишлай олади. Илова текин ва очиқ кодли бўлиб, Linux дистрибутиви Red Hat томонидан назорат қилиб борилади. Дастур бир неча йилдан бери янгиланмаган, лекин очиқ кодда бир неча ой олдинги фаолиятлар қайди кўриниб туради. Демак, дастур яқинда янгиланиши мумкин. Шунингдек, очиқ кодли бошқа бир аутентификатор илова — andOTP иловаси ҳам мавжуд.

Юклаш

3. Lawnchair Launcher 2

Нархи: текин

Lawnchair Launcher 2 рўйхатдаги нисбатан янги иловалардан. Мазкур илова соф Android мавзусига эга лаунчер ҳисобланади. Дастур Pixel Launcher'га жуда ўхшаш, лекин функциялари кўпроқ. Улар қаторига Google Now интеграцияси, иконкалар пакети қўллаб-қувватланиши, турли иконка ўлчамлари, блур режими ва бошқа қўшимча созламалар киради. Илова ҳозирда бета босқичида. Шундай бўлса-да, уни ҳеч иккиланмасдан барча Android фойдаланувчиларига тавсия қилиш мумкин. Дастур текин, очиқ кодли ва кўп функцияли. Минимал лаунчерларни хушловчилар учун мазкур илова айни мос келади.

Юклаш

4. Nextcloud

Нархи: текин/пуллик

Nextcloud — махфий, очиқ кодга эга булутли хотира иловаси. Дастур жуда яхши ишлайди. Компьютерингизни серверга айлантириб, смартфонингизга улаб қўясиз. Шундай қилиб, компьютердан булутли хотира сифатида фойдаланасиз. Ёки бирор компания серверидан фойдалансангиз ҳам бўлади; бу пуллик. Файллар, фотолар, ҳужжатлар ва ҳ.к. ларни синхронлаш мумкин. Илова интерфейси содда, бир неча аккаунтдан фойдаланиш мумкин, фото ва видеоларни автоматик серверга юклаш ва файлларни улашиш имкони мавжуд. Илова Google Drive'чалик кучли бўлмаса ҳам, анчайин ишончли.

Юклаш

5. Open Camera

Нархи: текин/1.99 доллар

Open Camera очиқ кодли камера иловаси ҳисобланади. Дастур ўзининг функционаллиги билан асосий телефонингиздаги камера иловасини тўлдириб туради ёки унинг ўрнини ҳам боса олади. Илова функциялари қаторига тўлиқ ручной созламалар, мослаштирса бўладиган тезкор тугмалар, HDR ва виджет кабилар киради. Open Camera'дан фойдаланиш текин, лекин хоҳласангиз 1.99 доллар хайрия қилсангиз бўлади.

Юклаш

ЎҚИНГ: Android учун энг яхши 15 та фитнес илова

6. OsmAnd ва AddressToGPS

Нархи: текин/7,49 долларгача

OsmAnd очиқ кодли навигация иловасидир. Хариталар учун OpenStreetMap карталаридан фойдаланилади. Бу эса хизмат бутунлай бепул деганидир. AddressToGPS эса F-Droid дўконидаги илова ҳисобланади. Мазкур илова Google Хариталар маълумотларини олиб, уларни OsmAnd'га узатади. Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида ҳам OpenStreetMap'дан, ҳам Google Хариталардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Юклаш

7. Phonograph

Нархи: текин/3,79 доллар

Phonograph бармоқ билан санарли очиқ кодли мусиқий иловадир. Дастур турли мавзулар, last.fm билан интеграция, тегларни таҳрирлаш, плейлистлар, виджетлар ва ҳ.к. каби функцияларга эга. Shuttle номли очиқ кодли илова ҳам мавжуд. Ҳар икки дастур ёрдамида мусиқадан завқланиш мумкин. Агар Google Play Pass'ни ишлатсангиз, илованинг премиум версиясидан бепул фойдалансангиз бўлади.

Юклаш

8. QKSMS

Нархи: текин/9,99 долларгача

QKSMS ҳам очиқ кодли камёб SMS иловалардан бири. Дастур барча стандарт функциялар, жумладан, шахсий созламалар, MMS, махфийлик функциялари, Wear OS (Android Wear) қўллаб-қувватланиши, TalkBack ва AMOLED экранлар учун қора режим. Бундан ташқари, ҳар бир контакт учун алоҳида тема танлаш ҳам мумкин.

Юклаш

9. Simple Mobile Tools (бир неча илова)

Нархи: ҳар бири 0.99 доллар

Google Play'да Simple Mobile Tools номли дастурчи бор. Мазкур каталогда бир неча очиқ кодли иловалар, жумладан, календарь, галерея, расм чизиш иловаси, контактлар иловаси, қайдлар иловаси, мусиқий плейер, камера, соат, фонарь ва ҳ.к лар бор. Иловаларнинг барчаси офлайн ишлайди.

Юклаш

10. VLC

Нархи: текин

VLC исталган платформадаги энг оммабоп медиа плейери ҳисобланади. Очиқ кодли бўлиши билан бирга илова кўплаб ноодатий медиа форматлари, масалан, DVD ISO, жонли эфир ҳаволалари ва қатор аудио кодекларни қўллаб-қувватлайди. Иловада барча асосий функциялар бор.

Юклаш

ЎҚИНГ: Инглиз тилини ўрганиш учун 15 та энг яхши илова

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.