Telegram'да тез орада реклама пайдо бўлади

Telegram'да тез орада реклама пайдо бўлади

Оммабоп Telegram мессенжери жамоаси навбатдаги йирик янгиланиш — Telegram 8.0'нинг бета-версияларини синовдан ўтказишни бошлади.

Бета-ўзгаришлар рўйхатида кўрсатилганидек, Telegram 8.0 бир нечта ажойиб хусусиятларга, шу жумладан, кейинги ўқилмаган янгиликлар тасмасига тез ўтиш, хабарни юборувчининг исмини кўрсатмасдан бошқаларга узатиш, ҳомийлик рекламалари, овозли суҳбатларни ҳар хил режимда ёзиш имконияти, анимацион градиент хабарлар учун фонга эга бўлади.

GIF анимация ёрлиғига эможи ва анимацион эможини киритгандан сўнг, стикерларни олдиндан кўриш дизайни янгиланади. Telegram 8.0 чиқишининг аниқ вақти ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Дуров: «Нима учун WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди?»