50МП асосий камера ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумулятор: Samsung'дан 200 долларлик янги ҳамёнбоп смартфон

50МП асосий камера ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумулятор: Samsung'дан 200 долларлик янги ҳамёнбоп смартфон

Бир неча ҳафта олдин Samsung компанияси Galaxy А13 5G смартфонини ишлаб чиқаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик. Аммо хабарда смартфоннинг нархидан бошқа ҳеч қандай маълумот берилмаган эди. Энди эса 5G тармоғига эга бўлган энг арзон Galaxy смартфони ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.

Қурилманинг модель рақами SM-A136B бўлади, у ISOCELL JN1 сенсорига эга бўлган 50МП асосий камера билан жиҳозланади.

Манба бу сенсор ҳақида аниқ маълумот бергани йўқ, лекин ушбу 50 мегапикселли камера Redmi 10 смартфонига ҳам ўрнатилган эди. Шунингдек, қурилма 5000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади.

Маълумотларга кўра, смартфон шу йилнинг охирида тақдим этилади. Унинг сотуви эса 2022 йилдан бошланади. Қурилма ҳақида батафсил маълумот яқин кунлар ёки ҳафталарда ошкор бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 смартфонининг корпус ўлчамлари iPhone 13 билан таққосланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!