Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (39-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (39-ҳафта)

39-ҳафтага келиб iPhone 13 сериясига бўлган қизиқиш бироз пасайди, бироқ iPhone 13 Pro Max ҳали ҳам рейтингда етакчи бўлиб турибди.

Xiaomi Civi етти поғона юқорилаб, иккинчи ўринга чиқиб олди. Ундан кейинги ўринни Redmi Note 10 Lite смартфони эгаллади.

Samsung'нинг Galaxy M52 ҳамда A52s смартфонлари тўртинчи ҳамда бешинчи поғоналардан жой эгаллаган бўлса, Redmi Note 10 Pro олтинчи ўринга жойлашди.

Ўтган ҳафта кучли учликка кирган iPhone 13 ҳамда 13 Pro смартфонлари еттинчи ҳамда саккизинчи ўринларга тушиб кетди. Ўз навбатида, Xiaomi 11T Pro ҳам жадвалда пастлаб, тўққизинчи натижани қайд этди. Рейтингни эса Galaxy S21 Ultra якунлаб берган.

Топ ўнталикни Poco X3 Pro смартфони тарк этди.

Apple iPhone 13 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Civi
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

Xiaomi Redmi Note 10 Lite
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Samsung Galaxy M52 5G
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Samsung Galaxy A52s 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Apple iPhone 13
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Apple iPhone 13 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Xiaomi 11T
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

 

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (38-ҳафта)