OnePlus 9RT Geekbench'да кўриниш берди

OnePlus 9RT Geekbench'да кўриниш берди

OnePlus 9RT смартфони 15 октябрда тақдим этилиши ҳамда у Snapdragon 870 чипига эга бўлиши айтилган эди. Бироқ бу хабарлар тўғри бўлиб чиқмади. Янги смартфон яқинда Geekbench'да тест топширда ва қурилманинг Snapdragon 888 чипи ва 12ГБ тезкор хотирага эга бўлиши маълум бўлди.

Аввалроқ компания Snapdragon 870 чипи билан жиҳозланган OnePlus 9R смартфонини сотувга чиқарган эди. OnePlus 9RT эса ушбу смартфоннинг янгиланган талқини бўлади.

Чиплар етишмаслиги сабаб компания аввалроқ 9T ҳамда 9T Pro моделларини тақдим этишни кечиктирган эди.

OnePlus 9РТ смартфони Sony IMX766 сенсорига эга бўлган 50МП асосий камера билан жиҳозланади. Аввалроқ ушбу камера OnePlus 9 ҳамда Oppo Find X3 серияларига ўрнатилган эди.

ЎҚИНГ: Тақдимотидан 1 ой аввал OnePlus Buds Z2 суратлари тарқалди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!