Android 12 тақдим этилди

Android 12 тақдим этилди

Бир неча кун аввал Google компанияси Android 12 тизимини тақдим этди. Сўнгги босқичда компания манба кодларини тизимга жойлади. Бироқ янги тизим Pixel смартфонларига кейинроқ жўнатилади.

ЎҚИНГ: Google эскирган операцион тизимларидан ўз сервисларини узиб қўйди

Хўш, янги тизимда нималар ўзгарди?

Аввалги тизимлар Android 12'чалик катта ўзгаришларга учрамаган эди. Кўплаб янги функциялар ҳамда имкониятлар янги операцион тизимга қўшилган.

Material You функцияси

Android 12 тизимида энг катта ўзгариш бу - Google'нинг Material дизайн тилининг янги талқини бўлган Material You функциясидир. Google тасвирлаганидек, ушбу функция “ҳар бир экран учун жонли ва ўзига хос дизайнларни яратишга имкон беради.“

Android 12 яратилётганда, Google “monet“ кодли янги тема созланмани ишлаб чиқди. Бу смартфондаги фон расмларнинг рангларига қараб тема яратиб беришга имкон беради. Ушбу созланма очиқ манба эмас, шунинг учун, уни бошқа компаниялар ўз график қобиғларига кирита олмайдилар. Аммо прошивка яратувчилари ҳозирнинг ўзида “monet“нинг очиқ манбали турини ишлаб чиқишди. Учинчи томон илова яратувчилари эса унга турли имкониятларни қўшиб, уни янада бойитишлари мумкин.

Android 12 фақатгина Material You функцияси билан чегараланиб қолмайди. Янги тизимда, шунингдек, билдиришномалар панелининг фойдаланувчи интерфейси қайта ишлаб чиқилди, қувват тугмаси менюсини соддалаштирилди, қулф экраннинг кўриниши ўзгартирилди ва бошқа бир нечта фойдаланувчи интерфейслари ҳам ўзгарди.

Google, шунингдек, виджетларни модернизация қилмоқда ва программистларни янги турдаги виджетларни ишлаб чиқишга ундамоқда.

Давомий скриншотлар

Android 12'га ниҳоят энг кўп талаб қилинган хусусият қўшилди. Бу давомий скриншотлар функцияси. Бу функция ёрдамида фойдаланувчи бир нечта скриншотларни бирлаштирмасдан, битта катта саҳифани битта скриншотда бирлаштириши мумкин.

Бир қўлли режим

Ҳозирги смартфонларнинг дисплейи катталиги сабабли, Google улардан фойдаланишни осонлаштириш мақсадида ушбу режимни ишлаб чиққан. Бу орқали катта дисплейли смартфонларни ҳам бир қўлда бошқариш мумкин.

Ўйинлар панели

Янги ўйинлар панели ёрдамида фойдаланувчи FPS ўлчагич ва экран ёзуви каби фойдали функцияларга тез кириши мумкин. Бундан ташқари, ушбу панел орқали ҳар бир ўйин учун қурилманинг ишлаш унумдорлигини ўзгартириш, YouTube'да жонли транслация қилиш ёки Play Games'даги ютуқларини текшириш мумкин.

Махфийлик бошқарув панели

“Махфийлик бошқарув панели“ деб номланган янги саҳифа фойдаланувчига иловалар қандай рухсатномаларларга эга эканлиги ҳамда қанай рухсатномаларларни сўраётганини кўриш имконини беради. Жойлашув, камера ва микрофон каби рухсатномалардан фойдаланиш вақтининг жадвали ҳам ушбу панелда кўрсатиб борилади.

Камера ва микрофон махфийлиги

Илова ҳар доим смартфон камераси ёки микрофонидан фойдаланганда, индикатор қайси илова камера ёки микрофондан фойдаланётганини смартфон эгасига кўрсатиб туради. Бундан ташқари, янги ўтиш тугмалари фойдаланувчига илованинг камера ва микрофондан фойдаланишини тўхтатишга имкон беради.

Суҳбатлар виджети

Янги “Суҳбатлар“ виджети фойдаланувчига сўнгги хабар ёки янгиликларни тўғридан-тўғри асосий экрандан кўриш имконини беради.

ЎҚИНГ: Google Pixel 5a 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.