Сўнгги прошивка Galaxy А52'нинг тезкор хотира ҳажмини оширади

Сўнгги прошивка Galaxy А52'нинг тезкор хотира ҳажмини оширади

RAM Plus функцияси Samsung томонидан One UI 4 тизимига киритилади. Бироқ бу функция фақатгина Android 12 тизимига ўтган смартфонларда бўлади дегани эмас.

Ҳозирда Android 11 операцион тизимида ишловчи айрим смартфонлар, шу жумладан, Galaxy Z Fold3, Galaxy S21 серияси, Galaxy M52, Galaxy A52, A52 5G ҳамда A52s 5G қурилмалари ушбу функцияга эга бўлади. 

Дастур янгиланиши орқали Galaxy A52 4G моделига ҳам RAM Plus функцияси қўшилади. Ушбу янги дастурий таъминотнинг модель рақамии A525FXXU4AUI3 бўлиб, у смартфондаги 60 дан ортиқ заифликларни бартараф этувчи октябрь ойи хавфсизлик патчини ўз ичига олади.

RAM Plus - бу виртуал хотира бўлиб, операцион тизимида қўшимча хотира сифатида ишга тушади. 

ЎҚИНГ: Оммабоп Samsung смартфонига октябрь ойи дастур янгиланиши келишни бошлади 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.