Янги MacBook Pro ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлди

Янги MacBook Pro ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлди

18 октябрь куни Apple янги ноутбукларни тақдим этиши кутилмоқда. Шу куни янги M1X процессорига эга бўлган MacBook Pro ноутбуки ҳам тақдим этилади. 

ЎҚИНГ: iPhone SE 3 ҳақидаги илк маълумот кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди

Маълумотларга кўра, MacBook Pro'нинг икки хил тури бўлиб, улар дисплей ҳажми бўйича фарқланади, яъни уларнинг MacBook Pro 14 ҳамда MacBook Pro 16 номлари ноутбуклар қандай ҳажмдаги дисплейга эга эканлигини кўрсатади. Қизиғи, компания Apple логотипини ноутбуклардан олиб ташлашга қарор қилган. 

Иккала моделнинг базавий версияси 16ГБ тезкор хотира ҳамда 512ГБ SSD хотирасига эга. Ҳозирги MacBook Pro'да ҳам 16ГБ тезкор хотира мавжуд, бироқ унинг доимий хотираси 1ТБ ни ташкил қилади. Буни инобатга олсак, янги ноутбукларни ҳам каттароқ хотирага эга турлари сотувга чиқади. 

Аввалроқ янги MacBook Pro моделларининг дисплейи 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлаши айтилган эди. Шунингдек, қурилмада HDMI порти ҳамда SD карта учун уя бўлади. Бундан ташқари, ноутбуклар MagSafe зарядлаш технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди. 

Энг катта ўзгариш эса Apple янги ноутбуклардан Touch Bar'ни олиб ташлайди. Компания 2016 йилда биринчилардан бўлиб Touch Bar'ни MacBook Pro ноутбукида тақдим этган эди. Орадан беш йил ўтиб, энди компания ушбу технологиядан воз кечишга қарор қилди. 

Ушбу маълумотларни дастурчи ва таҳлилчи Dylan ўз Тwиттер аккаунтида эълон қилди. У берган маълумотлар одатда тўғри бўлиб чиқади. Лекин ушбу маълумотлар ҳали ҳам миш-мишларга асосланган. Компания ноутбуклар ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот бермаган. 

ЎҚИНГ: iPad mini (2021)'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!