Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (41-ҳафта)
iPhone 13 Pro Max бир ойлик етакчиликдан сўнг, ўз ўрнини янги OnePlus 9 RT смартфонига бўшатиб бериб, ўзи иккинчи ўринга жойлашди. Кучли учликни Infinix Note 11 Pro смартфони якунлаб берди.
Redmi Note 10 Pro ҳамда Galaxy A52s қурилмалари рейтингда икки поғона пастлаб тўртинчи ва бешинчи ўринларни қайд этишди.
Яна бир янги смартфон Black Shark 4S Pro эса олтинчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги поғонага Xiaomi 11T жойлашди.
Galaxy S21 Ultra ҳамда Poco X3 Pro мос равишда саккизинчи ва тўққизинчи ўринни эгаллашган бўлса, рейтингни Galaxy A12 смартфони якунлаб берди.
Бу ҳафта топ ўнталикни Galaxy M52 5G, Tecno Camon 18 Premier, iPhone 13, Nokia T20 смартфонлари тарк этишди.
OnePlus 9 RT
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Apple iPhone 13 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Infinix Note 11 Pro
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Samsung Galaxy A52s 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Black Shark 4S Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Xiaomi 11T Pro
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган