Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (43-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (43-ҳафта)

Ўтган ҳафта бир нечта янги смартфонлар тақдим этилди. Бу ўз навбатида топ ўнталикда катта ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди. Redmi Note 11 Pro+ рейтингда етакчиликни ўз қўлига олди. Иккинчи ўринни Redmi Note 11 Pro эгаллаган бўлса, кучли учликка Sony Xperia Pro I якун ясади.

Яна бир Xiaomi компаниясининг Redmi Note 11 смартфони тўртинчи поғонадан ўрин олди. Ўтган ҳафтада етакчи бўлган Google Pixel 6 Pro бу ҳафта бешинчи ўринга тушиб кетди. Ундан кейинги ўрин Xiaomi 11i HyperCharge смартфонига насиб этган бўлса, Google Pixel 6 қурилмаси еттинчи поғонадан ўрин олди.

iPhone 13 Pro Max аста-секин жадвалда пастлаб бормоқда. Бу ҳафта ҳам ушбу смартфон уч поғона пастлаб саккизинчи ўринга жойлашди. Galaxy A52s ҳам бу ҳафта тўққизинчи ўринга тушиб кетган бўлса, Redmi Note 10 Pro рейтингга якун ясаб берди.

Топ ўнталикни Galaxy S21 Ultra, Galaxy A12, Poco Х3 Pro, OnePlus 9RT смартфонлари тарк этишди

Xiaomi Redmi Note 11 Pro+
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 11 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Sony Xperia Pro I
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 11
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Google Pixel 6 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi 11i HyperCharge
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Google Pixel 6
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Apple iPhone 13 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Samsung Galaxy A52s 5G
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (42-ҳафта)