Galaxy S22 ҳамда S22+ смартфонларининг дизайнида кичик ўзгаришлар бўлади
LetsGoDigital ишончли манбаларга таяниб Galaxy S22 ҳамда S22+ қурилмаларининг рендерларини эълон қилди. Суратлардан шуни кўриш мумкинки, икки янги смартфон олдинги авлод S21 ҳамда S21+ қурилмаларига жуда ўшаб кетади.
ЎҚИНГ: Samsung 3-чоракда рекорд даражада фойда кўрди
Янги сериясида фақатгина S22 Ultra смартфонининг дизайнида катта ўзгаришлар бўлади.
Galaxy S22 ва S22+ қурилмаларининг камералар модули вертикал жойлашувини сақлаб қолади. Шунингдек, камера модули худди S21 сериясидагидек смартфоннинг ром қисми билан бирлашади.
Galaxy S22 смартфони кичикроқ 6.06 дюймли FullHD+ резолюциядаги AMOLED дисплейи билан жиҳозланади. Ўз навбатида S22+ моделининг дисплей ҳажми ҳам 6.55 дюймга кичраяди. S21+ смартфонида эса бу кўрсаткич 6.67 дюймни ташкил қилар эди.
Халқаро бозор учун ишлаб чиқариладиган смартфонлар Exynos 2200 чипи билан, Хитой ҳамда АҚШ бозорлари учун эса Snapdragon 898 чипи билан жиҳозланади.