Poco M4 Pro смартфонининг рендерлари эълон қилинди

Poco M4 Pro смартфонининг рендерлари эълон қилинди

Poco M4 Pro кейинги ҳафта сешанба куни тақдми этилади. Қурилма Redmi Note 11 смартфонининг қайта брендланган версияси бўлади. 

Смартфон 6.6 дюймли LCD дисплейига эга бўлиб, у 90Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Қурилманинг орқа панелида катта камера модули бўлиб, унда катта “Poco“ ёзуви бўлади. Камералар худди Redmi Note 11'дагидек бўлади, яъни Poco'га ҳам 50МП асосий камера, 8МП ультракенг камералари ўрнатилади. 

Poco M4 Pro смартфони Dimensity 810 чипи билан жиҳозланади. У максимал 8ГБ тезкор хотира ҳамда 256ГБ доимий хотирага эга бўлади. Қурилмада 5,000 мАс сиғимли аккумулятор бўлиб, уни 33 ваттда қувватлаш мумкин. Шунингдек, смартфон Android 11 операцион тизимга асосланган MIUI 12.5 график қобиғида ишлайди. 

ЎҚИНГ: 55 долларлик Redmi Watch 2 Хитойда ҳит смарт соатга айланди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!