Samsung Galaxy A13 смартфони 50МП асосий камерага эга бўлади

Samsung Galaxy A13 смартфони 50МП асосий камерага эга бўлади

Samsung компанияси ўтган йилнинг ноябрь ойида Galaxy A12 смартфонини тақдим этган эди. Энди компания ушбу смартфоннинг янги авлоди - A13'ни тақдим этишни режалаштирмоқда. 

Жанубий Кореядан олинган сўнгги маълумотларга кўра, смартфон 50МП асосий камерага эга бўлади. Қурилманинг қолган камерлари эса ўзгармайди, яъни унга эски Galaxy А12'нинг камералари ўрнатилади. 

Galaxy А12 ҳамда A12s қурилмалари 48МП асосий камера, 5МП ультракенг камера, 2МП сатҳ камера билан жиҳозланган эди. 

Маълумотларга қараганда, асосий камерадан ташқари бошқа камерлар ўзгармайди. Янги смартфонга А12'даги 8МП селфи камера ўрнатилади. 

Galaxy А12  арзон бўлганлиги сабабли бир қанча мамлакатларда энг кўп сотилган Galaxy смартфонларидан бири бўлган. 

ЎҚИНГ: Galaxy A33 5G ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди