Galaxy S21 FE ҳамда Galaxy S22 сериясининг тақдим этилиш санаси маълум бўлди

Galaxy S21 FE ҳамда Galaxy S22 сериясининг тақдим этилиш санаси маълум бўлди

Жон Проссернинг янги маълумотларига кўра, Samsung келаси йил бошида иккита Unpacked тадбирини ўтказмоқчи. Биринчиси 4 январь куни бўлиб ўтади ва унда узоқ вақтдан бери кутилётган Galaxy S21 FE смартфони тақдим этилади.

Иккинчи тадбир эса бир ойдан кейин, аниқроғи 8 февралда бўлиб ўтади. Унда эса Galaxy S22 серияси тақдим этилиши режалаштирилган.

Манбага кўра, Galaxy S21 FE смарфони 11 январдан сотувга чиқарилади. Шунингдек, Unpacked тадбиридан сўнг компания S22 серияси смартфонларига олдиндан буюртмалар олишни бошлайди. Смартфонлар эса 18 январдан сотувга чиқади. 

Ҳозирча компания смартфонлар қачондан сотувга чиқиши ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот бермади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra жонли суратларда 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!