Instagram'га янги функция қўшилади

Instagram'га янги функция қўшилади

Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар учун “Танаффус қилинг“ номли янги функцияни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Instagram раҳбари Адам Моссери хабар берди. 

Ушбу функция фойдаланувчиларни ижтимоий тармоққа қарам бўлиб қолишларини олдини олади, яъни агар фойдаланувчи узоқ вақт мобайнида Instagram'дан фойдаланса, илова фойдаланувчиларни танаффус қилишлари кераклигини эслатиб боради. 

Ушбу функция ёқилгандан сўнг, у 10, 20, 30 дақиқа ичида фойдаланувчига танаффус қилиши кераклигини эслатади. 

Компания раҳбарининг айтишича, ушбу функция фойдаланувчиларга ўз вақтларини назорат қилишларига кўмаклашади. Шунингдек, у келажакда шунга ўшаш функциялар ишлаб чиқарилишини айтиб ўтди. 

Instagram «Танаффус қилинг» функциясини ишлаб чиқиш учун учинчи томон мутахассислари билан ишлади. Агар тест жараёни муаммосиз ўтса, компания ушбу функцияни декабрь ойида ишга туширишни режалаштирмоқда. 

ЎҚИНГ: ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин? 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!