Google Pixel 6 Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Google Pixel 6 Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Google қайтди. Pixel 6 Pro смартфони янги чип, янги дастурий таъминот, ноодатий дизайн, юқори даражали камералар ҳамда янги функцияларга эгалиги билан аввалги авлод Pixel смартфонларидан бир бош устун. Ҳозирда ушбу қурилма соф Android тизимида ишловчи энг яхши смартфон ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Pixel 6 ҳамда Pixel 6 Pro смартфонларида жиддий муаммо аниқланди

Pixel 6 Pro бутунлай бошқа дизайнда намоён бўлди. Смартфоннинг иккала томони шиша билан қопланган, камера модули эса горизонталь ҳолатда жойлашган. Шунингдек, энди смартфон экраности бармоқ изи сканери ҳамда 120Hz LTPO AMOLED дисплейига эга бўлди.

Google ҳозирги чипсетлардан воз кечиб, ўзининг янги Tensor чипини ишлаб чиқди. Ушбу чип дастурий таъминот ҳамда янги такомиллашган камералар билан яхши интеграллаша олади.

Фото: GSMArena

Шунингдек, янги чипсет қурилмада тилни тезроқ ва самаралироқ қайта ишлашига, шунингдек, Google'нинг ҳисоблаш фотографиясини аввалгидан тезроқ ишлашига имкон беради.

Смартфон янги камера сенсорларига эга бўлиб, улар аввалги Pixel смартфонларига ўрнатилган сенсорлардан анча каттароқ. Қурилмага Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқаилган 50 мегапикселли ISOCELL GN1 сенсори асосий камера сифатида ўрнатилган бўлиб, у Pixel 5'даги 12.2МП камерадан икки баробар кўпроқ ёруғликни қабул қила олади.

Смартфонга 4х зумни қўллаб-қувватловчи 48МП телефото камера ҳамда 12МП такомиллашган ультракенг камера ўрнатилган. Қурилмада 11МП селфи камера бўлиб, у 4K резолюциядаги видео контентини қўллаб-қувватлайди.

Google Pixel 6 Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.9 х 75.9 х 8.9 мм, 210г; олд панель шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель шиша (Gorilla Glass Victus), зангламас пўлат ром; IP68 стандарти.

> Дисплей: 6.71 дюймли LTPO AMOLED дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, 1440х3120 пиксел резолюция, 19.5:9 форма фактори, 512ppi зичлик.

> Чипсет: Google Tensor (5 нм): Саккиз ядроли (2x2.80 GHz Cortex-X1 & 2x2.25 GHz Cortex-A76 & 4x1.80 GHz Cortex-A55); Mali G78 MP20 GPU.

> Хотира: 12/128ГБ, 12/256ГБ, 12/512ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12; уч йиллик дастурий таъминот янгиланиши ҳамда беш йиллик хавфсизлик янгиланишлари.

> Асосий камера: 12МП, f/1.85, 26мм, 1.2µm, қўш пиксел PDAF, лазер АФ, OIS; Телефото: 48МП, f/3.5, 106мм, 1/2“, 0.8µm, PDAF, OIS, 4х оптик зум; Ультракенг камера: 12МП, f/2.2, 114˚, 1.25µm.

> Селфи камера: 11.1МП, f/2.2, 20мм, 1.22µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек, 1080p@30/60/120/240 кадр/сек, HDR, Dolby Vision HDR (60 кадр/секундгача), стерео овоз ёзиш имконияти; Селфи камера: 4К@24/25/30/60 кадр/сек, 1080p@30/60/120/240 кадр/сек, EIS.

> Аккумулятор: 5,003 мА; 30 ватт қувватлаш технологияси, 50% - 30 дақиқада (рекламага кўра), USB Power Delivery 3.0, 23 ватт симсиз қувватланиш имконияти, ўзидан қувват бериш имконияти.

> Бошқа: Titan M2 хавфсизлик процессори, бармоқ изи сканери (экран остида), NFC.

Аввалаги Pixel 5 смартфони эга бўлган Snapdragon 765G чипи билан таққослаганда янги Tensor чипи 80% юқори CPU унумдорлиги ҳамда 370% юқори GPU унумдорлигини тақдим этади.

Шунингдек, смартфоннинг аккумулятор сиғими ҳам сезиларли даражада катталашган. Android 12 операцион тизими янгича дизайнга эга бўлди ҳамда унга кўплаб янги функциялар қўшилди.

Қадоқ таркиби

Google Pixel 6 Pro кичик қутида сотилади. Смартфон қутисида эди қувватлаш адаптери бўлмайди. Қадоқда смартфон билан бирга USB-C кабели, SIM-карта эжектори ҳамда файллар ўтказиш учун адаптер бўлади.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Huawei nova 9'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.