YouTube'да дизлайклар сони энди оддий фойдаланувчиларга кўринмайди

YouTube'да дизлайклар сони энди оддий фойдаланувчиларга кўринмайди

YouTube ўз сервислари билан фойдаланувчиларнинг ўртасидаги муносабатни тубдан ўзгартирмоқда. Ушбу платформада энди дизлайклар сони томошабинга кўринмайди. 

ЎҚИНГ: Instagram'га янги функция қўшилади 

Аниқроқ қилиб айтганда, дизлайк тугмаси ҳали ҳам мавжуд, фойдаланувчи ўзи ёқтирмаган видеога дизлайк тугмасини босиши мумкин. Бироқ дизлайклар сони энди фақатгина видео яратувчисига кўринади холос. 

YouTube'нинг такидлашича, ушбу қарор “дизлайклар ҳужуми“ни олдини олиш учун қабул қилинган. Яъни бир гуруҳ фойдаланувчилар маълум сабабга кўра бирор видеони ёқтирмасалар, улар иложи борича ушбу видеога кўпроқ дизлайк босишга ҳаракат қиладилар. 

YouTube шу йилнинг март ойидан бери видео яратувчиларни бундай турдаги ҳужумлардан ҳимоя қилиш йўлларини синаб кўрмоқда. Компания дизлайклар сонини омма эътиборидан яшириш бўйича тажриба ўтказди, бу эса умуман олганда, дизлайклар ва дизлайклар ҳужумларининг камайишига олиб келди, чунки томошабинлар дизлайклар сонини кўра олмасалар, уларнинг дизлайк тугмасини босиш эҳтимоли анча камаяди. 

YouTube ижодкорлари ҳали ҳам YouTube Studio'да видеога босилган дизлайклар сонини аниқ миқдорини кўришлари мумкин. Томошабинлар эса дизлайк тугмасидан фойдаланишлари тавсия этилади, чунки бу орқали YouTube алгоритми улар учун тўғри келадиган видеоларни тақдим этади. 

Оммадан дизлайклар сонини яшириш, шубҳасиз, онлайн таъқибларни олдини олишга ёрдам беради. Бироқ, бу қарор платформа бўйлаб бошқа муаммоларни юзага келтиради. Томошабинлар кўпинча видеони кўриш ёки кўрмаслик, шунингдек, видеодаги маълумотларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаш учун дизлайклар сонига эътибор беришади. 

Дизлайклар сони кўринмаслиги сабабли, энди сифатли ва сифатсиз контентдаги видеоларни бу йўл билан аниқлаб олишнинг имкони йўқ. 

YouTube'нинг ўзи дизлайк ҳужумларига учраган. Компаниянинг YouTube Rewind 2018 видеоси ҳозирда платформадаги энг кўп дизлайк йиғган видео бўлиб, унга босилган дизлайклар сони 19 миллионни ташкил этади. 

ЎҚИНГ: Янги Dimensity чипига эга бўлган смартфон AnTuTu'да бир миллиондан ошиқ баллни қўлга киритди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!