Xiaomi 12 смартфони қандай дизайнга эга бўлади?

Xiaomi 12 смартфони қандай дизайнга эга бўлади?

Digital Chat Station инсайдери Xiaomi 12 смартфонининг дизайни ҳақида янги маълумотларни тақдим этди. Инсайдер берган маълумотларга кўра, Xiaomi 12 смартфонига худди Redmi K30s'да бўлган камера модули ўрнатилади. 

Камера модулининг юқорисидан битта асосий камера ўрин олади, шунингдек, унинг остига қўшимча камералар жойлаштирилади.

Бундай дизайндаги камера модули “Big Eyes and Small Eyes“ (Катта ва кичик кўзлар) деб аталади. Ушбу ечимдаги дизайн корпус ичида каттароқ ҳажмдаги аккумуляторнинг бўлиши ҳамда қурилмани юпқароқ ва енгилроқ бўлишига имкон беради.

Xiaomi 12 смартфонига LTPO дисплейи ўрнатилади. Дисплей 120Hz адаптив экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Тахминларга кўра, қурилма 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади ҳамда MIUI 13 операцион тизимида ишлайди. 

ЎҚИНГ: 9 та Xiaomi смартфони MIUI 13 операцион тизимига ўтишга тайёр 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.