Galaxy S21 FE'нинг нархи ва қандай турдаги рангларда сотувга чиқиши маълум бўлди

Galaxy S21 FE'нинг нархи ва қандай турдаги рангларда сотувга чиқиши маълум бўлди

Samsung компанияси 2022 йилнинг январь ойида Galaxy S21 FE смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Аввалроқ смартфоннинг барча техник жиҳатлари ишончли инсайдерлар томонидан очиқланган эди. 

Яқинда WinFuture.de сайти смартфоннинг нархлари ҳамда қандай рангларда сотувга чиқиши ҳақида маълумот берди. 

Унга кўра, 8/128ГБ хотира турига эга бўлган Galaxy S21 FE - 649 евро, унинг 8/256ГБ лик версияси эса 699 евро нархда сотувга чиқади. 

Шунингдек, смартфон оқ, қора, пушти ва яшил рангларда тақдим этилади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S21 FE GeekBench'да тестдан ўтди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.