Фойдаланувчиларнинг мобил иловаларга сарфлаган пул миқдори 2021 йилда 133 миллиард долларга етди

Фойдаланувчиларнинг мобил иловаларга сарфлаган пул миқдори 2021 йилда 133 миллиард долларга етди

2021 йил ниҳоясига етар экан, сўнгги 12 ой ичида содир бўлган муҳим воқеаларга оид маълумотлар пайдо бўлмоқда. SensorTower мобил иловалар учун йиллик харажатлар ҳисоботини эълон қилди. 

Унга кўра, Android ва iOS фойдаланувчилари 2020 йилга нисбатан бу йил иловаларга кўпроқ пул сарфлашмоқда. 

2021 йилда мобил иловалар учун сарфланган умумий сумма 133 миллиард долларга етди, бу 2020 йилдаги 111.1 миллиард долларга нисбатан қарийб 20 фоизга кўпдир. Ушбу ҳисоб-китоблар 2021 йил 1 январдан 31 декабргача амалга оширилган харажатлар асосида тузилган. 

Apple App Store 85.1 миллиард доллар билан ҳали ҳам умумий сумманинг катта қисмига эгалик қилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, фойдаланувчиларнинг сарф-харажати ўтган йилгига нисбатан 17.7% га ошган. 

Google Play Store сўнгги 12 ой ичида 47.9 миллиард доллар ишлаб топди, бу 2020 йилдаги умумий кўрсаткичга нисбатан 23.5% кўп демакдир. Ҳозирги ҳолатга кўра, App Store платформаси Google Play'га нисбатан 1.8 баравар кўп даромад кўрди. 

2021 йилда иккала платформадан иловаларни кўчириб олиш сони 0.5% га ошди, Google Play'дан жами 111.3 миллиард марта илова юклаб олинган бўлса, App Store'дан жами 32.3 миллиард марта тур хил иловалар юклаб олинган. 

TikTok иловаси 2021 йилда iOS ва Android операцион тизимларида энг кўп юклаб олинган илова бўлди. Meta компаниясининг Facebook, Instagram, WhatsApp иловалари эса кейинги ўринларни эгаллаган бўлса, Telegram, Snapchat, Zoom, CapCut ва Spotify кучли ўнталикдан ўрин олди. 

SensorTower'нинг ҳисоб-китобларига кўра, TikTok йил охиригача 2.3 миллиард доллар билан энг катта фойда келтирган иловалар рейтингида биринчи ўринни эгаллайди. 

ЎҚИНГ: Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android смартфонлар бешта рейтингда  

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!