Яна бир компания ўзининг биринчи букламафонини тақдим этади

Яна бир компания ўзининг биринчи букламафонини тақдим этади

Oppo компанияси янги Find N букламафони ҳақидаги батафсил маълумотларни 15 декабрда ошкор қилади. Бундан олдин интернетда смартфоннинг тизер видеоси пайдо бўлди. 

Видео қурилманинг қандай дизайнда бўлишини кўрсатиб берди. Унга кўра, Find N кўп жиҳатдан Samsung компаниясининг Galaxy Z Fold 3 букламафонини эслатиб юборади. 

GeekBench қурилманинг айрим техник жиҳатларини ошкор қилди. Oppo Find N букламафони Snapdragon 888 чипи ҳамда 12ГБ тезкор хотирага эга бўлади. Қурилманинг турли хил хотира ҳажмига эга турлари бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei Mate V букламафонининг рендерлари эълон қилинди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!