Xiaomi смартфонларнинг аккумулятори учун янги технологияни тақдим этди

Xiaomi смартфонларнинг аккумулятори учун янги технологияни тақдим этди

Xiaomi ўтган ҳафта смартфон аккумулятори борасида оламшумул янгиликни амалга оширганини Weibo платформасида маълум қилди. Ушбу технологияни компания 2022 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб смартфонларда қўллай бошлайди. 

Ушбу технология аккумулятор қувватини 10% га оширади ва компонентнинг ҳажмини бир хил даражада ушлаб туради. Бошқача қилиб айтганда, компания энди кичик ҳажмли аккумуляторга кўпроқ қувват сиғдира олади. Шундай қилиб, 4000 мАс сиғимли аккумуляторга энди 4,400 мАс қувватни сиғдириш мумкин. 

Xiaomi, шунингдек, янги тезкор қувватлаш технологиясини ҳам тақдим этмоқчи. USB-C кабели орқали USB-C 2.1 технологияси максимал 240 ватт қувватлашни тақдим этади. Бироқ бундай кучдаги қувват билан битта самарфон зарядланса, бу смартфонни ишдан чиқишига сабаб бўлади. Ҳозирча 100 ватт ҳам битта смартфонни тезкор қувватлаш учун етарли.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 Ultra'нинг рендерлари эълон қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!