Барча Galaxy S22 смартфонлари бир суратда

Барча Galaxy S22 смартфонлари бир суратда

Galaxy S22 смартфонлари тақдимот намойишидан олдин бирлашди. Учала смартфон тасвирланган сурат бугун Twitter'да пайдо бўлди.

Galaxy S22 ҳамда S22+ смартфонларининг орқа панели ялтироқ, S22 Ultra эса матовий қопламга эга бўлади. 

Аввалги авлод билан таққослаганда Samsung компанияси S22 ҳамда S22+ қурилмаларининг дизайнини янгиламаган, бироқ S22 Ultra'нинг дизайни анча ўзгарган.

Қиррали бурчаклар билан S22 Ultra модели Note смартфонига ўхшаб қолган. Шунингдек, қурилманинг камера модулининг дизайни ҳам ўзгарган.  

Ушбу расмдаги қурилмалар сохта ҳам бўлиш эҳтимоли бор. Чунки S22 Ultra'га диққат билан эътибор қаратсак, унда перископ камеранинг йўқлигини кўришимиз мумкин. Аввалги маълумотларга ишонадиган бўлсак, смартфонда албатта перископ камера бўлиши керак. 

Шунингдек, S22 смартфонининг орқа панели кўзга ташланадиган даражада акс қайтармоқда. Ушбу смартфоннинг орқа панели пластикдан ишланади. Пластик эса бундай акс қайтариши мумкин эмас. 

Гарчи қурилмалар сохта бўлган тақдирда ҳам, биз смартфонларнинг дизайни ҳақида етарлича тушунчага эга бўладик. 

Аввалроқ Galaxy S22 Ultra'нинг номи ўзгариши, у S22 Note номи остида сотувга чиқиши ҳақида маълумотлар сиздирилган эди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 жонли суратларда 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!