Honor компанияси ҳам ўзининг биринчи букланувчи смартфонини тақдим этади

Honor компанияси ҳам ўзининг биринчи букланувчи смартфонини тақдим этади

Бир неча ой муқаддам Honor компанияси Magic X номдаги ўзининг биринчи букламафонини 2021 йилнинг тўртинчи чорагида тақдим этиши айтилган эди. 

Ушбу миш-мишлар тўғри бўлиб чиққанга ўхшайди. Кеча компания Magic V номдаги букланувчи смартфон яқин кунлар ичида тақдим этилишини эълон қилди. 

Шунингдек, бошқа компаниялар сингари Honor ҳам Snapdragon 8 Gen1 чипига эга бўлган смартфонни тез орада сотувга чиқаради. Маълумотларга кўра, Magic V букламафони ҳам айнан Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланади. 

Ҳозирча қурилманинг техник жиҳатлари ва дизайнига оид ҳеч қандай маълумот йўқ. 

ЎҚИНГ: realme 9 сериясига оид янги маълумотлар сиздирилди