Яна учта Galaxy смартфони барқарор One UI 4.0 график қобиғига ўтади

Яна учта Galaxy смартфони барқарор One UI 4.0 график қобиғига ўтади

Samsung компанияси Galaxy S20 сериясидаги смартфонларга One UI 4'нинг beta версиясини жўнатиб келаётган эди.

Энди смартфонлар ҳеч қандай бета версияни қабул қилмайди. Чунки S20 серияси барқарор One UI 4 график қобиғига тез кунларда ўтишни бошлайди. 

Компания S20 қурилмаларига бошқа One UI 4 beta версияси жўнатилмаслигини, унинг ўрнига барқарор версия жўнатилишини айтиб ўтди. Ҳозирча барқарор тизим смартфонларга қачон жўнатилиши номаълум. 

Агар аввалги маълумотларга ишонадиган бўлсак, S20 сериясидаги смартфонлар Android 12 операцион тизимига асосланган барқарор One UI 4.0 гарфик қобиғини январь ойидан қабул қилишни бошлайди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 смартфонининг корпусида ўзгариш бўлади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!