Учта Galaxy смартфони барқарор One UI 4 график қобиғига ўтмоқда

Учта Galaxy смартфони барқарор One UI 4 график қобиғига ўтмоқда

Аввалроқ Samsung компанияси Android 12 операцион тизимига асосланган барқарор One UI 4 график қобиғини Galaxy Z Fold2, Galaxy Note20 ва S20 серияларига жўнатишни бошлаган эди. Эндиги навбат S10 сериясига етиб келди. 

Прошивка модель рақами G97xFXXUEGULB бўлиб, уни ҳозир S10, S10+ ва S10e смартфонлари қабул қилишни бошлаган. 

Прошивка, шунингдек, декабрь ойи хавфсизлик патчини ўз ичига олади. 

Ҳозирча Германиядаги S10 серияси фойдаланувчиларига барқарор One UI 4 жўнатилмоқда. Кейинчалик янгиланиш бошқа ҳудудлардаги фойдаланувчиларга ҳам аста-секин етиб келади. 

ЎҚИНГ: Яна учта Galaxy смартфони барқарор One UI 4.0 график қобиғига ўтади