Galaxy A сериясига ҳам барқарор One UI 4 график қобиғи келишни бошлади

Galaxy A сериясига ҳам барқарор One UI 4 график қобиғи келишни бошлади

Ўтган икки ой мобайнида Galaxy S, Note ва Z сериясидаги смартфонлар босқичма-босқич Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4 график қобиғига ўтган эди. 

Энди янги прошивка A сериясига ҳам келишни бошлади. Уни биринчилардан бўлиб, Galaxy А72 модели қабул қилиб олади. 

Прошивка модель рақами A725FXXU4BULA бўлиб, у ҳозирда россиялик фойдаланувчиларга жўнатилмоқда. Кейинги ҳафтадан бошлаб Samsung бошқа ҳудудлардаги A72 моделларига ҳам One UI 4 график қобиғини жўнатишни бошлайди. 

ЎҚИНГ: Samsung компанияси S22 Ultra учун 45 ваттлик қувватлагични ишлаб чиқаради