Apple баҳорда катта тақдимот маросимини ўтказади

Apple баҳорда катта тақдимот маросимини ўтказади

Apple баҳордаги тақдим маросимида тўртта қурилмани тақдим этади. Маълумотларга кўра, унда янги Mac mini, iPad Air 5, iPhone SE 5G ва iMac Pro қурилмалари тақдим этилади. Шунингдек, Apple ҳозирги M1 Max'дан-да кўра кучлироқ бўлган чипсетни намойиш этмоқчи. 

Марк Гурман ушбу тақдимот маросимига оид бир қанча маълумотларни ошкор қилди. Унинг айтишича, баҳордаги тадбирда Apple янги iPhone SE 5G моделини тақдим этади. Одатда компания баҳордаги тақдимотларни март ёки апрель ойларида ўтказади. 

Гурман ҳамда @dylandkt инсайдери бошқа қурилмалар ҳақида ҳам маълумот берди. Гурманнинг таъкидлашича, маросимда A15 Bionic чипига эга бўлган iPad Air планшети ҳам тақдим этилиши мумкин. Шунингдек, янги Mac mini ва iMac қурилмалари M1 Pro чипи билан жиҳозланади. 

Гурман M1 Max ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган бўлса, @dylandkt инсайдери Mac mini ушбу чип билан жиҳозланишини таъкидламоқда. Шунингдек, инсайдер iMac Pro ҳам M1 Max чипида ишлашини айтмоқда. 

@dylandkt, шунингдек, Apple компанияси iMac Pro'га M1 Max'дан-да кучлироқ чипни ўрнатиши ҳақида миш-мишлар бор эканини айтмоқда. Компания яқинда 12 ядроли CPU'ни синовдан ўтказди. Ҳозирги M1 Max эса ўнта ядрога эга. Бироқ ушбу чип ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

ЎҚИНГ: 3D принтер орқали iPhone SE+ 5G'нинг қолипи ясалди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!