Дунёдаги энг қиммат бренд номи маълум бўлди

Дунёдаги энг қиммат бренд номи маълум бўлди

Brand Directory томонидан ўтказилган янги тадқиқот ҳисоботида Apple дунёдаги энг қиммат бренд сифатида эътироф этилган.

Brand Directory Apple бренднинг баҳосини 355,1 миллиард долларга баҳолаган. Шуни таъкидлаш жоизки, бу баҳо бренд каталоги томонидан ҳисоблаб чиқилган ва бренднинг бозор қийматини акс эттирмайди. 

Топ ўнталикдан қуйдаги компаниялар ўрин олган:

1 – Apple

2 – Amazon

3 – Google

4 – Microsoft

5 – Walmart

6 – Samsung Group

7 – Facebook

8 – ICBC (Industrial and Commercial Bank of China)

9 – Huawei

10 – Verizon 

Apple бренди баҳоси 2021 йилга нисбатан 35 фоизга ошди ва бу баҳо барча брендлар орасида қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 

ЎҚИНГ: Apple баҳорда катта тақдимот маросимини ўтказади 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.