iPhone SE 2022 ҳамда янги Apple қуриламаларининг қачон тақдим этилиши маълум бўлди

iPhone SE 2022 ҳамда янги Apple қуриламаларининг қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Bloomberg агентлигининг берган маълумотларига кўра, Apple 8 март санасида тақдимот намойиши ўтказади. 

Ушбу тадбирда компания бир қанча янги қурилмаларни, шу жумладан, iPhone SE 2022, iPad Air планшети ҳамда Apple Silicon чипи билан жиҳозланган янги Mac mini'ни тақдим этиши кутилмоқда. 

Бундан ташқари, компания март ойида iOS 15.4 прошивкасини ўз смартфонларига жўнатишни бошлайди. Янги прошивка орқали ниқоб билан ҳам Face ID'ни ишлатиш мумкин бўлади. 

Янгиланган iPhone SE ҳозирги iPhone SE 2020 кўринишида бўлади. Янгилик сифатида унга 5G модем, янги камера ҳамда A15 Bionic чипи ўрнатилади. Миш-мишларга қараганда янги модель эскисига нисбатан 100 доллар арзонроқ нархда сотувга чиқади. 

Янги 10.9 дюймли iPad Air ҳам 5G модем ҳамда А15 Биониc чипи билан жиҳозланади. Mac mini эса Apple M1 Pro ёки M1 Max чипига эга бўлади. 

Айрим манбаларнинг хабар беришича, ишлаб чиқаришдаги кечикишлар сабаб тақдимот бошқа санага кўчирилиши мумкин. 

ЎҚИНГ: iPhone SE 2022 юқори сифатли рендерларда намойиш этилди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.