Facebook ва Instagram платформалари Европа Иттифоқи давлатларида ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин

Facebook ва Instagram платформалари Европа Иттифоқи давлатларида ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин

Европа Иттифоқининг янги қонуни иттифоқ доирасида фойдаланувчи маълумотларини тўплайдиган компаниялардан ушбу маълумотларни Европа серверларида сақлаш ва қайта ишлашни талаб қилади.

Facebook ва Instagram'даги маълумотлар ҳам АҚШ, ҳам Европа серверларида қайта ишланади, бу эса реклама ва ушбу ижтимоий платформаларда фаолият юритувчи бизнеслар учун жуда муҳим ҳисобланади. 

Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига тақдим этилган ҳисоботда агар Meta Европа Иттифоқининг янги қоидаларига риоя қилмаса, иттифоқ доирасида ўзининг Facebook ва Instagram хизматларини тўхтатишга мажбур бўлади.

Meta компаниясининг глобал масалалар бўйича вице-президенти Ник Клегг эса бу компания тақдим этаётган хизматлар ва рекламаларга таянадиган Европа Иттифоқидаги кўплаб корхоналар учун зарарли бўлишини таъкидламоқда.

Ўтган ҳафтада Meta акциялари 25% га пастлаб кетган эди. Бу компанияни ўз қарашларидан чекиниб, янада фойдали келишувларга эришишига туртки бўлмоқда. 

ЎҚИНГ: App Store ва Google Play Store дамини олсин! Tesla ўзининг иловалар дўконини чиқаради! 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!