iPhone 6 Plus'нинг даври ўтди

iPhone 6 Plus'нинг даври ўтди

Apple'нинг 5 йилдан ортиқ ва 7 йилдан камроқ вақт олдин сотилиши тўхтатилган маҳсулотлари "vintage" яъни ўтмишдаги юқори сифатли ҳисобланади ва кеча компания ўзининг ана шундай смартфонлари рўйхатига iPhone 6 Plus'ни ҳам қўшди, чунки унинг охирги марта сотувга чиқарилганига 5 йилдан ошди. 

Илк маротаба iPhone 6 ва iPhone 6 Plus 2014 йилда тақдим қилинган эди, лекин бир вақтда чиқарилгани, шунингдек, iPhone 6 Plus каттароқ бўлганига қарамай iPhone 6'нинг ўзи винтижлар қаторида эмас, чунки iPhone 6 2017 йилда ўрта даражадаги смартфон сифатида қайта чиқарилди ва 2018 йилгача сотувда бўлди.

2019 йилда Apple iOS 13'ни чиқарганидан кейин iPhone 6 ва 6 Plus'ни дастурий янгиланишлар билан қўллаб-қувватлашни тўхтатган эди. 

Apple винтиж қурилмалари учун хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмларни 7 йилгача ёки таъмирлаш қисмлар мавжудлигига қараб тақдим этади. 

ЎҚИНГ: Apple iPhone'да "терминал" хизматини ишга туширади