АҚШ Хитойнинг энг машҳур иккита иловасини қора рўйхатга киритди

АҚШ Хитойнинг энг машҳур иккита иловасини қора рўйхатга киритди

Америка Қўшма Штатлари Савдо Вакили томонидан пайшанба куни эълон қилинган янги ҳисоботда Хитойнинг 42 та онлайн бозори ва 35 та жисмоний бозорлари муаллифлик ҳуқуқини бузувчи қалбаки маҳсулотлар сотувчи "қора рўйхат"га қўшилганлиги маълум бўлди. 

Улар орасида Хитойнинг етакчи ижтимоий тармоғи, шу билан бирга катта онлайн дўкон ҳисобланган WeChat, шунингдек, Alibaba компаниясига тегишли AliExpress йирик онлайн савдо платформаси ҳам бор бўлиб, уларнинг барчалари контрафакт, сохта Nike маҳсулотлари, пират китоблар ва илмий мақолалар, мусиқалар, ўйинлар, ва бошқа кенг ассортиментдаги қароқчилик маҳсулотларини сотишда айбланган. 

Маъмуриятнинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар америкалик бизнес ва ишчилар учун катта молиявий йўқотишларга олиб келган ва истеъмолчилар хавфсизлигига хавф туғдирган. 

"Қалбаки ва қароқчилик маҳсулотларининг глобал савдоси АҚШнинг танқидий инновациялари ва ижодкорлигига путур этказади ва америкалик ишчиларга зарар этказади", деди Қўшма Штатлар савдо вакили Кетрин Таи. 

Қарорга нисбатан Alibaba ўз платформаларида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича хавотирларни тушуниши ва бу муаммони ҳал қилиш учун ҳукуматлар билан ҳамкорликни давом эттиришни интиқлик билан кутаётганини маълум қилган.

WeChat платформасига эгалик қилувчи Tencent компанияси эса ўз баёнотида қарорга қатъиян рози эмаслигини ва у интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишини кузатиб боришини ва олдини олишини айтган. 

ЎҚИНГ: Ҳиндистон Хитойнинг яна 54 та иловасини блоклади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!