Samsung Galaxy S22+ 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy S22+ 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Мана орадан бир йил ўтиб, янги Galaxy S серияси тақдим этилди. Биз даставвал Galaxy S22+ смартфони билан танишишдан бошлаймиз. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22+ ҳамда S22 Ultra'нинг 45 ваттда қувват олиши ёлғонми? 

Турли хил инновациялар сабаб йилдан йилга смартфонларнинг дизайни ва техник кўрсаткичлари ўзгариб кетмоқда. Samsung сўнгги бир неча йил ичида ўз барқарорлигини йўқотиб қўяётганга ўхшайди. Бунга Note сериясининг тугатилиши ва унинг дизайн S22 Ultra'га ўтганини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. 

Apple эса ўзининг бошқичма-босқич стратегиясига эга ва бундан компания бир неча йиллардан бери фойдаланмоқда. Хўш, бу йилги S22 сериясидан қандай янгиликларни кутиш мумкин. 

Фото: GSMArena

Янги S22 ва S22+ моделларни сотиб олган харидорлар янги чипсет, янги камералар ва кичикроқ ҳажмдаги аккумуляторга эга бўладилар. Samsung'нинг таъкидлашича, аккумулятор сиғимининг кичрайиши унинг автономлик вақтига салбий таъсир ўтказмайди, негаки компания буни чипсет ва дисплей самарадорли билан тўғирлмоқчи. Қолаверса S22 ва S22+ қурилмаларининг дисплей ҳажми бироз кичрайган. Шундай бўлса-да, улар янги хусусиятларни ўзида намоён эта олади. 

Ўтган йилги S21+ билан таққослайдиган бўлсак, янги S22+ моделининг корпус ўлчамлари бироз кичрайган, шу билан бирга унинг қалинлиги ҳам қисқарган. Шунинг учун, аккумулятор ҳажми 4,800 мАс дан 4,500 мАс га камайган. 

Фото: GSMArena

Бу йилги моделнинг қувватланиш тезлиги 25 ваттдан 45 ваттга ошди. Дисплей ёрқинлик даражаси ҳам оширилди. Қурилмага янги 50МП асосий камера ўрнатилди. У ўтган йилги моделникига нисбатан 23% га каттароқ. Бундан ташқари, S22+ смартфони янги 3х оптик зумни қўллаб-қувватловчи 10МП селфи камерага эга. Ультракенг ҳамда селфи камералар эса ўтган йилги S21+ моделидан олинган. 

Samsung Galaxy S22+ 5G'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 157.4х75.8х7.6мм, 195г; олд панель шиша (Gorilla Glass Victus+), орқа панель шиша (Gorilla Glass Victus+), алюминий ром; IP68 сув ва чангдан ҳимоя (1.5 метргача 30 дақиқа) 

> Дисплей: 6.60 дюймли Dynamic AMOLED 2X, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, 1750 нит ёрқинлик (максимал), 1080х2340 пиксел резолюция, 19.5:9 форма фактори, 393ppi зичлик. 

> Чипсет: Европа: Exynos 2200 (4 nm), Саккиз ядроли CPU (1x2.8 GHz Cortex-X2 & 3x2.50 GHz Cortex-A710 & 4x1.8 GHz Cortex-A510), Xclipse 920 GPU; Бошқа ҳудудлар: Qualcomm SM8450 Snapdragon 8 Gen 1 (4 nm), Саккиз ядроли CPU (1x3.00 GHz Cortex-X2 & 3x2.40 GHz Cortex-A710 & 4x1.70 GHz Cortex-A510), Adreno 730 GPU. 

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, One UI 4.1. 

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, 24мм, 1/1.56“, 1.0µm, қўш пиксел PDAF, OIS; Телефото камера: 10МП, f/2.4, 70мм, 1/3.94“, 1.0µm, PDAF, OIS, 3х оптик зум; Ультракенг камера: 12МП, f/2.2, 13мм, 120˚, 1/2.55“ 1.4µm, Super Steady видео. 

> Селфи камера: 10МП, f/2.2, 26мм (кенг), 1/3.24“, 1.22µm, қўш пиксел PDAF. 

> Видео юзув: Асосий камера: 8К@24 кадр/сек, 4К@30/60 кадр/сек, 1080p@30/60/240 кадр/сек, 720p@960 кадр/сек, HDR10+, стерео овоз ёзиш имконияти, gyro-EIS; Селфи камера: 4К@30/60 кадр/сек, 1080p@30 кадр/сек. 

> Аккумулятор: 4,500 мАҳ; 45 ватт қувватлаш технологияси, USB Power Delivery 3.0, 15 ватт симсиз қувватланиш имконияти, 4.5 ватт ўзидан қувват бериш имконияти. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, ультра товушли); NFC; Samsung DeX, Samsung Wireless DeX. 

Фото: GSMArena

Бу йилги S серия аввалгиларидан анча фарқ қилади. Янги S22 Ultra модели энди Note сериясининг давомчиси бўлади. S22 ва S22+ моделларининг эса корпус ҳажми кичрайди. Агар S22+ моделини S22 билан таққослак, S22+ 5G'нинг корпус, экран ва аккумулятор ҳажми каттароқ, шунингдек, у 45 ватт қувватлаш технологиясига эга. 

Ҳажмини инобатга олмаган, икки қурилманинг ташқи дизайни бир хил. 

Қадоқ таркиби 

Одатдагидек смартфон қутисида қувватлаш адаптери бўлмайди. Ўтган йилги моделларда ҳам худди шу ҳолат кузатилган эди. Қутида смартфон билан бирга USB-C кабели ҳамда SIM-карта эжектори бўлади ҳолос. 

Фото: GSMArena

Қизиқарли томони шундаки, S22 серияси смартфонларининг қутиси 100% қайта ишланган қоғоздан тайёрланган. 

ЎҚИНГ: realme 9 Pro+'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз