Ўзбекистонда энг кўп қайси браузердан фойдаланишади?

Ўзбекистонда энг кўп қайси браузердан фойдаланишади?

Chrome браузери ўзининг қулайлиги билан бир неча йиллардан бери энг машҳур браузер бўлиб келмоқда ва ўз рақибларига бошқа йўллар қолдирмасдан бутун бошли бозорни эгаллашда давом этмоқда.

Statcounter маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ ойида дунё бўйлаб компютер ва мобил браузерлар бозор улушининг салкам 64 фоизини Google'нинг Chrome браузери эгаллаб турибди экан. Ундан кейин эса фақат Apple қурилмаларида ишлайдиган Safari браузери бутун бошли бозорнинг атиги 19 фоиздан ортиғини банд қилган. Улардан кейин эса учинчи ўринда Mozilla'нинг FireFox (4.29%) ва тўртинчи ўринда Microsoft'нинг Edge (4.23%) браузерлари турибди. 

Хўш, Ўзбекистондачи? Мамлакатимизда 2022 йил январ ойи ҳолатига кўра энг кўп фойдаланиладиган компютер ва мобил браузери шубҳасиз Chrome бўлиб, у бозорнинг 73 фоизини эгаллаган.

Safari яна иккинчи ўринда, Ўзбекистон браузерлар бозорининг 6.84 фоизини у банд қилиб турибди. Samsung Internet браузери эса Safari'дан ўзиб кетиш пайида, у бозорнинг 6.29 фозини ушлаб турибди. Кейинги ўринларда 4.31% билан Yandex браузери, 4.17% билан эса UC браузерлари турибди. 

ЎҚИНГ: Microsoft'ни тўхтатиб бўлмаяпти! У Windows 12'ни чиқармоқчи