Россияда Facebook қисман блокланди

Россияда Facebook қисман блокланди

24 феврал куни Facebook ижтимоий тармоғида Россиянинг 4 та оммавий ахборот воситалари: Звезда, РИА Новости, Lenta.ru ва Gazeta.ru расмий аккаунтлари ишончсиз хабалар тарқатилганлиги сабаб блокировка қилинган. 

Россиянинг технология ва алоқа регулятори, Роскомнадзор, жорий этилган чекловлар ахборотнинг эркин оқими ва россиялик фойдаланувчиларнинг унга тўсиқсиз киришининг асосий тамойилларини бузиши айтган ва Meta маъмуриятига санкциялар сабабини тушунтириш ва блокировкани олиб ташлаш талаби билан хат юборган, бироқ Meta ушбу сўровга дарҳол жавоб қайтармаган. Натижада эса Роскомнадзор Facebook'ни 25 февралдан бошлаб, трафикни секинлаштириш шаклида платформага киришни қисман чеклаган. 

Роскомнадзорнинг Facebook'ни блокировка қилиши ва ундан аввалги баёнотига жавобан Meta компаниясининг глобал масалалар бўйича президенти Ник Клегг сўровларни бажаришдан бош тортганини тасдиқлади: 

"Кеча Россия расмийлари бизга давлатга қарашли тўртта медиа ташкилоти томонидан Facebook'да жойлаштирилган контент устидан мустақил фактларни текшириш ва уларни белгилашни тўхтатишни буюрди. Биз рад этдик. Натижада улар бизнинг хизматларимиздан фойдаланишни чеклашларини эълон қилишди.  Оддий россияликлар ўз фикрларини ифодалаш ва ҳаракатларни ташкил қилиш учун бизнинг иловаларимиздан фойдаланмоқда. Биз улар ўз овозларини эшитишни, содир бўлаётган воқеаларни баҳам кўришни ва Facebook, Instagram, WhatsApp ва Messenger орқали тартибга солишда давом этишларини истаймиз". 

Шунингдек, Facebook хавфсизлик сиёсати раҳбари Натаниел Глейхер Twitter'да компания Россия давлат оммавий ахборот воситаларига ўз платформасида реклама жойлаштириш ёки монетизация қилишни тақиқлашини айтди ва бошқа Россия давлат оммавий ахборот воситаларини белгилашда давом этишини маълум қилди. 

"Ушбу ўзгаришлар аллақачон тарқала бошлаган ва ҳафта охиригача давом этади. Биз Украинадаги вазиятни диққат билан кузатиб борамиз ва платформамиздаги одамларни ҳимоя қилиш учун кўраётган қадамларимизни баҳам кўришда давом этамиз." дея қўшимча қилган Натаниел Глейхер. 

ЎҚИНГ: App Store Россияда блокланиши мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!