iPhone 14 Pro "қоши"нинг аниқ ўлчамлари маълум бўлди

iPhone 14 Pro

iPhone 14 смартфонлари дизайнида катта ўзгаришлар бўлиши ҳақида жуда кўп миш-мишлар бўлди, айниқса унинг "қош" дизайни ҳақида.

Янги авлод айфонининг ҳеч бўлмаганда Pro ва Pro Max моделларида албатта "қош" кўриниши бошқача бўлиши кутилмоқда ва қисқа муддат аввал Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғига жойланган пост бу ҳақида аниқроқ маълумот беради. 

Юқоридаги расм Weibo фойдаланувчиси томонидан жойлаштирилган ва у iPhone 14 Pro ёки iPhone 14 Pro Мах'нинг батафсил схемасини кўрсатиши айтилмоқда. Расм кеча YouTuber Жон Проссер видеосида ҳам чиқарилган ва Жон бу схеманинг ҳақиқий эканлигини, буни мустақил равишда текширишга муваффақ бўлганини айтган. 

Аввалги маълумотларга таяниб тайёрлаган iPhone 14 рендерлари билан юқоридаги схематик сурат бирлаштирилганида купертиноликлар iPhone 14 Pro ва Pro Max моделларида кўпчилик ўйланганидан бироз каттароқ ўлчамдаги таблетка дори шаклидаги ва юмалоқ шаклдаги тешик қолдириши маълум бўлган. 

Таъкидлаш жоизки, янгича "қош" дизайн фақат iPhone 14 Pro ва Pro Max моделлари учун, барча моделлар учун ўзгариш 2023 йилда бўлиши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Улар Apple қилолмаган ишни қилишди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.