Galaxy S22 Ultra тирнаш ва букиш тестида ўз мустаҳкамлигини кўрсата олди (+видео)

Galaxy S22 Ultra тирнаш ва букиш тестида ўз мустаҳкамлигини кўрсата олди (+видео)

Бир неча кун олдин JerryRigEverything YouTube канали муаллифи Galaxy S22 Ultra смартфонини ўзининг “қийноқли“ тестидан ўтказди. 

Даставвал смартфон тиғли мослама билан тирнаб кўрилди. Шуни таъкидлаш керакки, бу йилги S22 моделлари иккала томондан ҳам янги Gorilla Glass Victus+ шишаси билан ҳимояланган. Бироқ аввал ҳам тест қилинган смартфонлар каби S22 Ultra экранининг шишасида Mohs қаттиқлик шкаласининг 6-даражасида қирлишлар пайдо бўлиди. 7-даражага ўтилганда эса янада чуқурроқ тирналишлар кузатилди. 

Смартфон рамкалари ҳамда S Pen стилусининг тугмалари ва учи металдан ишланган. Стилусининг ички қисмини кўриш учун муаллиф уни ўртасидан синдирди. Аввалги моделларнинг стилуси каби янги S Pen ҳам сувдан ҳимояланган ҳамда Bluetooth функциялари учун қайта зарядланувчи кондансаткичга эга. 

Матовий Phantom Black орқа панель тиғ билан тирнаб кўрилганда унда ҳеч қандай излар қолмади. Камера линзалари мустаҳкам шишадан ишланган. Камералар атрофидаги ҳимоя ҳалқалар ҳам мустаҳкам металдан тайёрланган. 

Дисплей олов билан қиздириб кўрилганда унда билинар-билинмас кичик доғ пайдо бўлди. Экраннинг бармоқ изи сканери жойлашган ери тирнаб кўрилганда ҳам у ишлашни давом этди. 

Сўннги қисмда смартфон муаллиф томонидан эгиб кўрилди. Бир неча бор эгиб кўрилганига қарамай S22 Ultra ўз мустаҳкамлигини кўрсата олди. Аввалроқ OnePlus 10 Pro модели ушбу жараёнда ўртасидан бўлиниб кетган эди. 

ЎҚИНГ: Тест жараёнида OnePlus 10 Pro иккига бўлиниб кетди (+видео) 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!