Илон Маск салкам 3 миллиардлик Twitter улушини сотиб олди

Илон Маск салкам 3 миллиардлик Twitter улушини сотиб олди

Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск 14 март куни ўзи севиб фойдаланадиган ижтимоий тармоқ - Twitter'нинг 73,486,938 та (9.2%) улушини $2.89 миллиардга сотиб олиб, компаниянинг энг катта акциядорига айлангани маълум бўлди. Миллиардернинг бу инвестициясидан кейин Twitter акциялари 26 фоизга кўтарилди ва бу компаниянинг сўнгги 4 йилидаги энг катта кунлик ўсиш бўлди.

Маскнинг фақат Twitter'да расмий саҳифаси бор ва бўлганда ҳам 80 миллион атрофидаги обуначиларга эга. Бир ҳафтача аввал у "Twitter сўз эркинлиги тамойилга қатъий риоя қилишига ишонасизми?" сўровномасини ўтказган эди. Унда 70% одамлар "йўқ" жавобини беришганидан кейин, Маск "Нима қилиш керак?" дея твит қолдирган. Кўпчилик фойдаланувчилардан миллиардерга ўзининг очиқ кодли, кам пропогандали янги ижтимоий тармоғини яратиш таклифи тушганида, у бу ҳақида жиддий ўйлаётганини айтган. Шунингдек, кўплар унга Twitter'нинг ўзини тўлиқ сотиб олишни ҳам таклиф қилишганди.

Илон Маск салкам 10 фоизлик улуш билан Twitter бошқарув кенгашига кириши мумкин, лекин ҳозирча у бу акциялар билан нима қилиши номаълум.

ЎҚИНГ: Илон Маск ўз ижтимоий тармоғини яратади(ми?)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!