Бу диванда нафақат ухлаш, балки ўйин ўйнаш ва овқатланиш ҳам мумкин

Бу диванда нафақат ухлаш, балки ўйин ўйнаш ва овқатланиш ҳам мумкин

Япония гейминг энг яхши ривожланган мамлакатлардан бири бўлиб, у ерда ҳатто ўйинчилар учун махсус киберспорт мактаблари очилган. Nintendo, Sega, Konami каби йирик ўйин ишлаб чиқарувчилари ҳам шу мамлакатда жойлашган. Ана шундай геймерлар кўп мамлакатдаги Bauhette номли компания ўйинчилар учун махсус электр гейминг диванини тақдим қилди.

BGB-100FA модел рақамли гейминг дивани унинг бош томонини 60 градусгача ва оёқ томонини 35 градусгача кўтариш билан ўйинчига қулай позиция яратиш имконини беради ва уни махсус пулт билан бошқариш мумкин. Диван 94х199х28.5 ўлчамда бўлиб, у катта-кичик ўлчамдаги оёқларга эга ва улар билан кроват баланд-пастлигини ҳам тўғрилаш мумкин. Электро диван 200 килограммгача оғирликни кўтара олиши билан юқори вазнли геймерлар учун ҳам идеал бўла олади. Шунингдек, компания ўйинчиларга ётоқдан чиқмасдан овқатланиш, кийиниш имконини берувчи кроват учун махсус қўшимча маҳсулотларини ҳам таклиф қилади.

Bauhette'нинг элеткр гейминг ётоғи 57,000 ен (тақрибан 5,500,000 сўм) нархда бўлиб, у Amazon онлайн дўконида сотувга чиқарилган. Агар сиз кроват учун компаниянинг махсус тўшагини ёки бошқа маҳсулотларини олмоқчи бўлсангиз улар учун алоҳида пул тўлайсиз.

ЎҚИНГ: Ubisoft Rainbow Six ўйинининг мобил версиясини эълон қилди