Google Android 14 код номини эълон қилди!

Google Android 14 код номини эълон қилди!

Google ҳар йили ўзининг янги йирик Android версиясига ширинликлар номларидан алифбо тартибида давом этадиган қизиқарли код номларини бериб келади. Масалан, бугуннинг сўнгги Android версияси бўлган Android 12 учун "S" ҳарфи бошланадиган Snow Cone номи берилган бўлса, тез орада тақдим қилиниши кутилаётган Android 13 учун эса "Т" ҳарфи билан бошланадиган Tiramisu ширинлиги номи берилган.

Гарчи Android 12 ҳали ҳам миллионлаб қурилмаларга етиб бормаган, Android 13 ҳали расман тақдим қилинмаган бўлса ҳам, Гоогле навбатдаги Android 14 версияси учун код номи топиб қўйди. Android Open Source лойиҳасида эълон қилинган янги код ўзгаришида Google'нинг Android 14 учун ички код номи — навбатдаги "У" ҳарфи учун "UpsideDownCake" номи берилганлиги маълум бўлди.

"Upside-down cake" - бу безаклари ва мева ёки бошқа қўшимчалари тагида жойлашган, яъни "тескари пиширилган пишириқ" номидир.

"У" ҳарфи билан бошланадиган ширинликлар унчалик кўп эмаслигини ҳисобга олсак, Google Android 14 учун код номи сифатида Upside Down Cake'ни танлагани ажабланарли эмас. Шунга қарамай, код номи тасдиқланганини кўриш жуда ёқимли, чунки бу компания Android 14 устида ишлашни аниқ бошлаганлигини кўрсатади. Android 14 катта эҳтимол билан 2023 йилда чиқарилади.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy А53 5G

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!