Sony ўзининг флагман қулоқчинини тақдим этди

Sony ўзининг флагман қулоқчинини тақдим этди

Sony компанияси оммабоп WH-1000XM4 қулоқчининг янги авлоди WH-1000XM5'ни тақдим этди. Янги моделга янги функциялар қўшилган ҳамда унинг техник кўрсаткичлари яхшиланган. Шу билан бирга қулоқчиннинг нархи ҳам ошган. 

WH-1000XM5 қулоқчини янгича дизайнда яратилди. Энди икки эшитиш воситасини уловчи восита цилиндрсимон шаклига кирди. Янги қурилманинг қулоқчалари ён томонга айланиши мумкин, лекин аввалги моделдаги каби ичкарига букила олмайди. Шунинг учун унинг қутисининг ҳажми ҳам катталашди. 

Қурилма иккита QN1 аудио процессорли янги 8 микрофонли тизимга эга. Sony'нинг таъкидлашича, WH-1000XM5 ўзидан олдинги моделга қараганда, айниқса ўрта ва юқори частоталарда шовқинни йўқотиш бўйича яхшироқ ишлай олади. 

Янги қулоқчин, шунингдек, янги драйверлар билан жиҳозланди. 30 мм драйверлар олдинги авлод моделидаги 40 мм дан кичикроқ, аммо Sony улар юқори частотали жавобни янада табиий овоз сифати билан яхшилаганини айтмоқда. Эшитиш воситаси аввалгидек SBC, AAC va LDAC Bluetooth имкониятларини қўллаб-қувватлайди.

Бошқа функцияларга кўп нуқтали уланишга эга Bluetooth 5.2, Google Fast Pair va Windows Swift Pair'ни қўллаб-қувватлаш, атрофдаги шовқин қайтариш режими, имо-ишоралар билан бошқариш, ва Google/Alexa асистетларини қўллаб-қувватлаш киради. 

Шовқинни қайтариш режими ёниқ бўлганда қулоқчин 30 соат, ўчиқ бўлганда эса 40 соат ишлаб бера олади. Қурилма USB-C порти билан қувват олади. 

Sony WH-1000XM5 модели 400 долларга баҳоланмоwда, бу WH-1000XM4 моделидан 50 долларга қимматроқ дегани. Қулоқчин қора ва кумуш рангда тақдим этилди. 

ЎҚИНГ: Sony Xperia 1 IV смартфони тақдим этилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!