Galaxy Z Fold4'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Galaxy Z Fold4'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Samsung 2022 йилнинг учинчи чорагида ўзининг тўртинчи авлод букламафонлари - Galaxy Z Fold4 ва Z Flip4 моделларини тақдим этади. Тақдимот санасига ҳали анча вақт бор, бироқ бунгача смартфонларга оид бўлган бир қанча маълумотлар оммага маълум бўлди.

Энди эса Z Fold4'нинг техник жиҳатлари ҳақида маълумот берилди. Yogesh инсайдери берган маълумотларга кўра, янги модель 120 гертс частотада ишловчи 7.6 дюймли Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланади. Ташқи дисплейнинг ҳажми эса 6.2 дюймни ташкил қилиб, у ҳам 120 гертс частотани қўллаб-қувватлайди. 

Z Fold4 модели янги Snapdragon 8+ Gen1 чипига эга бўлади. Смартфоннинг 12/16ГБ тезкор ва 256/512ГБ доимий хотирага эга бўлган турлари сотувга чиқарилади. 

Асосий дисплейга 16 мегапикселли экраности селфи камера ўрнатиласа, ташқи дисплейда 10 мегапикселли оддий селфи камера бўлади. Орқа панелдан 50МП асосий, 12МП ультракенг ва 3х оптик зумга эга бўлган 12МП телефото камералар ўрин олади. 

Шунингдек, қурилмага 25 ваттдан қувват олувчи 4,400 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилади. Смартфонда IPX8 стандарти, стерео динамиклар, S-Pen'ни қўллаб-қувватлаш ва Wireless DeX имкониятлари бўлади. 

ЎҚИНГ: Samsung 2022 йил учун телефон ишлаб чиқаришни сезиларли даражада камайтирмоқда