Xiaomi 12 Ultra қачон тақдим этилади?

Xiaomi 12 Ultra қачон тақдим этилади?

Xiaomi бош директори Лей Жун Weibo'да янги Xiaomi флагмани июль ойида расман тақдим этилишини тасдиқловчи хабарни жойлаштирди. Xiaomi 12 Ultra - бу Xiaomi ва Leica томонидан биргаликда яратилган биринчи флагман смартфон бўлади. 

Леи Жун, шунингдек, Leica компаниясининг оптик дизайн ва технологиялар бўйича техник директоридан иқтибос келтирди: «Биз Leica'нинг 100 йилдан ортиқ тасвирлаш тажрибасини янги Xiaomi смартфонларида амалга оширдик». 

Умумий мақсадга эришиш учун, Хитой ва Германия ўртасидаги ҳамкорликдан ташқари, Leica компанияси Xiaomi муҳандислари билан ёнма-ён ишлаш учун Пекинга махсус муҳандислар гуруҳини юборди. 

Xiaomi 12 Ultra Xiaomi компаниясининг нафақат Leica билан ҳамкорликда яратилган биринчи смартфони, балки қизил рангли Leica логотипига эга бўлган биринчи Leica компаниясига тегишли бўлмаган смартфон ҳам бўлади. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A04s смартфони GeekBench'да тестдан ўтди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.