Poco янги смартфон чиқармоқда

Poco янги смартфон чиқармоқда

Poco C40 смартфонининг расмий баннери ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Баннердаги маълумотга кўра қурилма 16 июнда тақдим этилади. 

Ушбу смартфонга оид етарлича маълумот мавжуд эмас. Айрим маълумотлар Poco C40 смартфони Redmi 10C (Глобал) моделининг қайта брендланган версияси бўлади. Демак, икки қурилманинг техник кўрсаткичлари бир-бирига ўхшайди. 

Ташқи кўринишидан икки модель бир-бирига ўхшашса-да, улар ўртасида бир неча фарқлар бўлади. Аниқроқ қилиб айтганда, Poco C40 каттароқ 6,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. 

Шунингдек, қурилмага 60 гертс частотада ишловчи HD+ резолюциядаги 6.7 дюймли LCD дисплейи ўрнатилади. Орқа панелдан 50МП асосий ва 5МП сатҳ камера ўрин оладиган бўлса, олд панелда 50МП селфи камера бўлади. 

Смартфон 3/4ГБ тезкор ва 64ГБ кенгайтириш мумкин бўлган UFS 2.2 доимий хотира билан интеграллашган Snapdragon 680 чипида ишлайди. Қурилмада 3.5 мм аудио жек, инфрақизил порт, бармоқ изи сканери (ён томонда), NFC (ҳудудга қараб фарқ қилиши мумкин) бўлади. Дисплейни Gorilla Glass 3 шишаси ҳимоя қилади 

Қурилманинг нархи ҳақида маълумот берадиган ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар Redmi 10C моделининг нархи тахминан 150 евро нархдалигини ҳисобга олсак, янги моделнинг нархи ҳам 150 евролар атрофида бўлади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 Ultra қачон тақдим этилади? 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!