Apple осонликча таслим бўлмайди

Apple осонликча таслим бўлмайди

Бир неча кун олдин Европа Иттифоқи қонунчилари ўз мамлакатларида сотиладиган барча электрон қурилмалар умумий зарядланиш порти ҳақидаги қонунни имзолашган эди. Унга кўра, компаниялар 2024 йилнинг куз фаслига қадар ўз қурилмалари учун USB-C портини жорий қилишлари керак. Ушбу қонун технокомпаниялар орасида Apple учун энг кўп таъсир ўтказади, чунки купертинолик компания ўзининг iPhone смартфонлари учун ҳали ҳам Lightning портларидан фойдаланади ва сўнгги янгиликларга қараганда Apple ундан осонликча воз кечмайди.

Маълум бўлишича, Apple'нинг iPhone 15 қаторидаги оддий моделлар Lightning порти билан, Pro моделлар эса USB-C порти билан чиқарилади. Ундан кейинги iPhone 16 сериясидаги смартфонлар эса тўлиқ USB-C портига эга бўлади. Миш-мишларга кўра, балки, iPhone 16 Pro моделлари фақат симсиз зарядланиш билан чиқарилиши ҳам мумкин ва бунда ўн олтинчи авлод айфонлари қувватлаш портисиз чиқарилган илк iPhone смартфонлари бўлади.

Apple аллақачон ўзининг бошқа қурилмалари учун USB-C портидан фойдаланади ва бу турдаги USB қурилмани нафақат тезкор зарядлайди, балки, бошқа қурилмалар билан ҳам мос тушишини таъминлайди.

USB-C портли Apple смартфони iPhone 15 бўладими ёки iPhone 16, бу яқинда орада содир бўлмайди. Бир неча ойдан кейин чиқарилиши кутилаётган iPhone 14 серияси ҳақида гапирадиган бўлсак, улар катта эҳтимол билан Lightning билан чиқарилиши аниқ.

ЎҚИНГ: Apple М2 чипи билан янги ноутбукларни тақдим қилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!