Учта Galaxy A смартфони Android 12 тизимига ўтмоқда

Учта Galaxy A смартфони Android 12 тизимига ўтмоқда

Учта Galaxy A смартфонлари Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4.1 график қобиғига ўтмоқда. Шунингдек, қурилмалар тизим билан боғлиқ 65 та заифликка барҳам берувчи июнь ойи ҳафсизлик патчини ҳам қабул қилади. 

Смартфонларнинг иккитаси 2020 йилда ишлаб чиқарилган Galaxy А21s ва A02s моделлари ҳисобланади. Қолган биттаси эса шу йил тақдим этилган Galaxy A03s. 

Янги прошивка билан баъзи Samsung иловалари такомиллашади. Мисол учун, Галерея иловасида суратларни альбомларга саралаш осонлашади, шунингдек, Ҳикоялар функцияси яхшиланади. Бундан ташқари, суратга киритилган ўзгартиришлари осонгина бекор қилиш мумкин бўлади. Яхши махфийлик функциялардан бири шуки, энди фойдаланувчи суратлардан қачон ва қаерда олинган маълумотларни ўчириб ташлаши мумкин. 

Android 12 тизимининг яна бир махфий функцияси бирор бир илова микрофон ва камерадан фойдаланганини кўрсатиб туради. Янги тизимда браузерни махфий режимда ишга тушириши мумкин бўлган янги қидирув виджети мавжуд бўлиб, агар ушбу параметр ёқилган бўлса, ҳар қандай кузатувни блоклаш мумкин. Samsung клавиатураси энди Grammarly асосидаги тил таклифларини тақдим этади.

Ушбу прошивка, шунингдек, Тасвир ичидаги тасвир режимини, Samsung виджетларини, тақвим иловасини, қоронғу режимни янгилайди. Galaxy A21s ва A02s тўлиқ One UI ​ 4.1 тизимига ўтади, A03s эса One UI 4.1 Core тизимини қабул қилади.

Прошивканинг модель рақамлари қуйидагича:

Galaxy A21s - A217FXXU8DVF6

Galaxy A02s - A025FXXU4CVF4

Galaxy A03s - A037FXXU1BVFB

Учала модель ҳам тўрт йиллик хавфсизлик янгиланишлари билан таъминланади. Бироқ улар уч йиллик Android дастур янгиланишлари рўйхатида мавжуд эмас. Galaxy А21s ва A02s моделлари иккита Android янгиланишини қабул қилиб бўлди. Энди улар Android 13 тизимига ўтмайди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra - энг кўп сотилган Galaxy Note смартфони