LPDDR5X тезкор хотирага эга бўлган биринчи смартфон тақдим этилади

LPDDR5X тезкор хотирага эга бўлган биринчи смартфон тақдим этилади

Snapdragon 8+ Gen1 чипи билан жиҳозланган реалме GT2 Explorer Master смартфони 12 июль санасида тақдим этилиши кутилмоқда. 

Бугун компания қурилма ҳақида бир неча маълумотларни ошкор қилди. Унга кўра, смартфон биринчилардан бўлиб LPDDR5X RAM хотирасига эга бўлади. 

Weibo'даги постга эса GT Explorer Master метал ром ва HDR10+ функциясини қўллаб-қувватловчи 120 гертс частотали дисплей билан жиҳозланди. 

LPDDR5X тезкор хотираси 8.5 Гб/с гача бўлган тезликни тақдим этади. Бу кўрсаткич LPDDR5 хотирасида 6.4 ГБ/с ни ташкил қилар эди. Янги РАМ, шунингдек, аввалги авлодидан 20% камроқ қувват сарфлайди. 

Ҳозирда Samsung компанияси 14 нанометрли технология асосида бундай хотира чипларни ишлаб чиқаришни бошлаган. 

Расмий хабарларга кўра, realme GT2 Explorer Master экрани кўзни ҳимоя қилиш учун 16 000 дан ортиқ автоматик ёрқинликни созлаш даражасига эга бўлади. Олд панелнинг пастки қисмидаги рамканинг қалинлиги атиги 2.37 миллиметрни ташкил қилади. 

Смартфоннинг расмий тақдимоти келаси ҳафтада бўлади. Унгача компания смартфон тўгрисида яна янги маълумотлар беришини кутиб қоламиз. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12S ва Xiaomi 12S Pro смартфонлари билан танишамиз 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!